Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Мактабгача таълим вазири Жанубий Корея делегацияси билан музокаралар ўтказди

UzDaily · 09.01.2018 · 12:27 · 272 views
Мактабгача таълим вазири Жанубий Корея делегацияси билан музокаралар ўтказди
Мактабгача таълим вазири Жанубий Корея делегацияси билан музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида Мактабгача таълим вазири А.В.Шин ҳамда Жанубий Корея делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда шунингдек, кореялик тадбиркорлар ҳам иштирок этишди.

Учрашувда Корея томони Мактабгача таълим соҳасида мамлакатлар ўртасида янада самаралироқ ҳамколик қилишга тайёр эканликларини билдиришди. Жумладан, кореялик инвесторларни Ўзбекистондаги мактабгача мтаълим муассасаларини қуришга жалб қилишга тайёрликлари таъкидлаб ўтилди.

Ҳамкорлар Ўзбекистонда корея модели асосида кўргазмали болалар боғчасини қуриб беришга розиликларини билдиришди. Шунингдек, юртимиздаги болалар боғчалари учун мебеллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

UzDaily · 👁 272 views · 09.01.2018 · 12:27