Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Лазиз Қудратов амалий ташрифи доирасида Нидерландияда музокаралар ўтказди

Дилафруз Ниязова · 03.10.2025 · 14:35 · 328 views
Лазиз Қудратов амалий ташрифи доирасида Нидерландияда музокаралар ўтказди
Лазиз Қудратов амалий ташрифи доирасида Нидерландияда музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Европанинг бизнес ва молия марказларига хизмат сафарини давом эттирар экан, 2025 йил 2 октябрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Нидерландияда бир қатор учрашувлар ўтказди.

Суҳбатларда логистика, молия, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, қайта тикланувчи энергетика ва инфратузилма соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида «яшил» ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди: энергия тежамкор уй-жойлар, ижтимоий объектлар, қишлоқ хўжалигидаги инновацион технологиялар ҳамда замонавий иссиқхона хўжалиги бўйича таълим марказларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувлар якунлари Нидерландиянинг Ўзбекистон билан муҳим йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган қизиқишини тасдиқлади.