Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Корея университети делегацияси Ўзбекистанда бўлиб турибди

Беҳзод Ҳожиматов · 25.05.2016 · 11:26 · 496 views
Корея университети делегацияси Ўзбекистанда бўлиб турибди
Корея университети делегацияси Ўзбекистанда бўлиб турибди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Корея университети (Korea University) делегацияси Ўзбекистанда бўлиб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Делегацияга Корея университети «Жамоат саломатлиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» кафедраси мудири, профессор Жай Вуч Чой раҳбарик қилмоқда.

24 май куни Корея университети делегацияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ташриф буюришди.

Делегацияни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ботир Усмонов қабул қилди. Мазкур учрашувда шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.