Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Корея Республикаси Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.06.2024 · 16:48 · 386 views
Корея Республикаси Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди
Корея Республикаси Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – 14 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради.
Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ҳамда расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирдилар.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг тор доирадаги музокаралар бошланди.