Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш Фонди 1,64 мингта корхонага ёрдам кўрсатди

UzDaily · 16.08.2016 · 16:32 · 446 views
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш Фонди 1,64 мингта корхонага ёрдам кўрсатди
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш Фонди 1,64 мингта корхонага ёрдам кўрсатди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Фонди 2016-йилнинг январь-июнь ойларида 1646 та корхонага ўз товарлари ва хизматларини ташқи бозорларда сотишлари учун юридик, молиявий ва ташкилий масалаларда ёрдам кўрсатди.

Олиб борилган ишлар натижасида, умумий қиймати 1,32 млрд АҚШ доллари миқдоридаги экспорт шартномалари имзоланди, унинг доирасида 379 тадбиркорлик субъектлари умумий қиймати 643 млн. АҚШ доллари миқдоридаги экспортни амалга оширишди.