Ўзбекистон

«Капланбек» ва «Атамекен»: Ўзбекистон–Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари модернизация қилинди

«Капланбек» ва «Атамекен»: Ўзбекистон–Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари модернизация қилинди
«Капланбек» ва «Атамекен»: Ўзбекистон–Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари модернизация қилинди (Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси сурати)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон–Қозоғистон чегарасида «Капланбек» ва «Атамекен» божхона постлари фаолияти янгиланган шаклда иш бошлади.

Ушбу назорат-ўтказиш пунктларининг ўтказувчанлик қобилияти сезиларли даражада оширилди: ҳаракатланиш йўлаклари сони иккидан олтигача кенгайтирилди, барча тартиб-таомиллардан ўтиш ўртача 30 дақиқадан кўп вақтни талаб этмаяпти.

Шу билан бирга, ҳайдовчилар учун шарт-шароит яхшиланди — эндиликда улар автомобил кабинасидан тушмасдан, барча текширув жараёнларини контактсиз ва тезлаштирилган усулда амалга оширишлари мумкин.

2023 йилдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ташқи чегараларида жойлашган барча назорат-ўтказиш пунктларида CarGoRuqsat электрон навбат тизими жорий этилган бўлиб, бу чегарадан ўтиш жараёнини янада соддалаштириб, тезлаштирмоқда.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.