Иқтисод

Хорижий инвесторлар кенгаши ва AmCham меморандум имзолади

Хорижий инвесторлар кенгаши ва AmCham меморандум имзолади
Хорижий инвесторлар кенгаши ва AmCham меморандум имзолади / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси (AmCham) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши хабар берди.

Ҳужжат инвестиция муҳитини яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва давлат органлари билан бизнес ҳамжамияти ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган.

Томонлар савдо ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тўсиқларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш ҳам режалардан ўрин олган.

Меморандум томонлар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги ва халқаро нуфузини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.