7
Иқтисод

Хитой Ўзбекистон товарлари импортини кўпайтириш ва Ўзбекистон билан савдони кенгайтириш ниятида

Хитой Ўзбекистон товарлари импортини кўпайтириш ва Ўзбекистон билан савдони кенгайтириш ниятида
Хитой Ўзбекистон товарлари импортини кўпайтириш ва Ўзбекистон билан савдони кенгайтириш ниятида / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитой Ўзбекистон билан савдо ҳажмини кенгайтириш, ўзбек маҳсулотлари импортини ошириш ва энергетика, сунъий интеллект ҳамда замонавий қишлоқ хўжалигини ўз ичига олган бир қатор соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида айтган сўзларига таяниб, «Синьхуа» ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда Хитой бош вазири Пекиннинг Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини сифатли амалга оширишни таъминлашга тайёрлигини тасдиқлади. Шунингдек, у икки томонлама савдони кенгайтириш нияти борлигини билдирди.

Ли Цян Хитой Ўзбекистонга хитойлик компанияларнинг инвестиция киритишини қўллаб-қувватлашини ва ХХРнинг кўпроқ корхоналари Ўзбекистон бозорига кириб келишидан манфаатдор эканини таъкидлади. У ўзбек томони бизнес юритиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишни давом эттиришига умид билдирди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар давомида Хитой ҳукумати раҳбари Пекин Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сифатли ва ихтисослаштирилган маҳсулотларни кўпроқ харид қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Хитой, шунингдек, Ўзбекистонни ўз маҳсулотларини илгари суриш ва Хитой бозорига чиқиш учун Хитой халқаро импорт кўргазмаси ҳамда бошқа платформалар имкониятларидан фаолроқ фойдаланишга чақирди.

Томонлар тармоқлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Ли Цяннинг сўзларига кўра, Хитой икки мамлакатнинг ривожланиш стратегияларини мувофиқлаштиришга, энергетика, табиий ресурслар, сунъий интеллект, замонавий қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.