Канада мураббийи Ўзбекистонни кучли рақиб деб атади

Канада мураббийи Ўзбекистонни кучли рақиб деб атади

Канада мураббийи Ўзбекистонни кучли рақиб деб атади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Канада миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи Жесси Марш икки терма жамоа ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан Ўзбекистон миллий жамоасини ижобий баҳолади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Ўзбекистон яхши жамоа ҳисобланади ва бўлажак ўйин мухлисларда катта қизиқиш уйғотади.

«Уларнинг барчаси ушбу воқеанинг бир қисми эканидан фахрланади. Мен фақат улар ўзларини энг яхши томондан кўрсата олишлари учун қўлимдан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламан ва бунга ишонаман», — деди Марш ўз футболчилари ҳақида фикр билдириб.

Канада терма жамоаси мураббийи Эдмонтон шаҳридаги Commonwealth стадиони трибуналари томошабинлар билан тўлишига ҳам ишонч билдирди.

Ўзбекистон ва Канада терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2 июнь куни Commonwealth стадионида бўлиб ўтади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланиши режалаштирилган.

Аввалроқ Mundial Analytics таҳлилчилари Канада терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионати арафасида энг тез тараққий этаётган миллий жамоалардан бири сифатида қайд этган эди. Экспертлар футболчиларнинг юқори тезлиги, яхши жисмоний тайёргарлиги ва Европанинг етакчи чемпионатларида тўп сураётган ўйинчилар мавжудлигини алоҳида таъкидлаган.

Мазкур учрашув АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнининг бир қисми ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг