Молия

Жаҳон банки Ўзбекистонда кўчмас мулкни баҳолаш тизимини муҳокама қилди

Жаҳон банки Ўзбекистонда кўчмас мулкни баҳолаш тизимини муҳокама қилди
Жаҳон банки Ўзбекистонда кўчмас мулкни баҳолаш тизимини муҳокама қилди / Фото: Давлат кадастр палатаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жаҳон банки ва Ўзбекистон Кадастр агентлиги вакиллари кўчмас мулкни баҳолаш тизимини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги хабар берди.

Учрашув 2026 йил 23 ноябрь куни агентлик биносида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонга ташриф буюрган Жаҳон банки гуруҳи миссияси вакиллари ҳамда идора ходимлари иштирок этди.

Учрашув иштирокчилари Кадастр агентлигининг ваколатлари ва фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек, мамлакатнинг ер ресурсларини ҳисобга олиш борасидаги тажрибасини кўриб чиқди. Ер қийматини аниқлаш механизмлари ва мол-мулкни баҳолашда агентликнинг ўрнига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимининг жорий ҳолати, баҳолаш ишларини амалга оширишда агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар маълумотларидан фойдаланиш масалалари кун тартибидан ўрин олди.

Бундан ташқари, томонлар экспертлик тавсияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишда қўллаш имкониятлари ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.