Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Иорданияда расман кутиб олинди

Шавкат Мирзиёев Иорданияда расман кутиб олинди
Шавкат Мирзиёев Иорданияда расман кутиб олинди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида давлат ташрифи билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари ва рафиқасини Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва Малика Рания ал-Абдулла самимий кутиб олдилар. Биргаликда суратга тушилди.

Олий мартабали меҳмон шарафига тўплардан ўқ узилди. Сарой олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи шоҳсупага кўтарилдилар. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар, сўнг фахрий қоровул аскарлари давлатимиз раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди.

Маросим якунлангач, олий даражадаги музокаралар бошланди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.