Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Жиззах вилоятида маҳаллий ҳокимият амалдори ер сотишга урингани учун ҳибсга олинди

Дилафруз Ниязова · 24.02.2026 · 16:45 · 261 views
Жиззах вилоятида маҳаллий ҳокимият амалдори ер сотишга урингани учун ҳибсга олинди
Жиззах вилоятида маҳаллий ҳокимият амалдори ер сотишга урингани учун ҳибсга олинди / Фото: ДХХ видеосидан олинган тасвир.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ўзининг ўғлига тегишли бўлган фермер хўжаликнинг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, муқаддам 5 минг АҚШ доллари олган.

Бироқ, у қолган 6 минг АҚШ доллари ҳамда тегишли ҳужжатларни ҳокимлик ва кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 700 АҚШ доллари, жами 6700 долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.