Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Жазоир элчиси билан учрашув

Беҳзод Ҳожиматов · 15.02.2016 · 14:48 · 626 views
Жазоир элчиси билан учрашув
Жазоир элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йилнинг 15 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Жазоир Халқ Демократик Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Насер Бушерит билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Жазоир кун тартибининг амалий масалалари, шу жумладан икки томонлама тадбирларнинг жадвали ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.