Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

IUT ва Беларусь Юқори технологиялар парки таълим маркази IT-мутахассисларни тайёрлашда ҳамкорлик қиладилар

Беҳзод Ҳожиматов · 21.04.2017 · 12:53 · 486 views
IUT ва Беларусь Юқори технологиялар парки таълим маркази IT-мутахассисларни тайёрлашда ҳамкорлик қиладилар
IUT ва Беларусь Юқори технологиялар парки таълим маркази IT-мутахассисларни тайёрлашда ҳамкорлик қиладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 17 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва Беларусь Юқори технологиялар парки англашув меморандумини имзоладилар.

Меморандум Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегациянинг Минск шаҳрига ташрифи доирасида имзоланди. Делегацияда IUT маъмурияти вакиллари ҳам бор.

IUT ва Беларусь Юқори технологиялар парки таълим маркази ўртасидаги меморандумнинг асосий мақсади томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдир.

Меморандум доирасида томонлар IT-мутахассисларни тайёрлашда ва қайта тайёрлашда, ҳамда уларнинг малакаларини ошириш борасида тажриба алмашишга келишиб олдилар.

Шунингдек, таълим муассасалари Ўзбекистон ва Беларусь дастур ишлаб чиқариш саноати ва ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшадилар.