Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

ITOCHU Corporation Ўзбекистонга навигация ускуналарини етказиб беради

Дилафруз Ниязова · 28.12.2025 · 12:20 · 268 views
ITOCHU Corporation Ўзбекистонга навигация ускуналарини етказиб беради
ITOCHU Corporation Ўзбекистонга навигация ускуналарини етказиб беради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Япониянинг Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ITOCHU Corporation вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар республика ҳудудидаги навигация ускуналарини янгилаш ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Томонлар ушбу соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда режалаштирилган ишларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича келишув имзолади.