Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Истанбулда зўравонлик билан ўлим аломатлари бўлган 36 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Дилафруз Ниязова · 23.09.2025 · 12:20 · 495 views
Истанбулда зўравонлик билан ўлим аломатлари бўлган 36 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
Истанбулда зўравонлик билан ўлим аломатлари бўлган 36 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди / Фото: Ўзбекистон ТИВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истанбулнинг Фотиҳ туманида 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади зўравонлик белгилари билан топилди — унинг томоғи кесилган.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги марҳумнинг оиласини қўллаб-қувватлаш ва жасадни ватанига етказиш бўйича барча зарур чоралар аллақачон кўрилганини маълум қилди.

Дипломатик манбаларга кўра, аёл бир неча йил аввал Туркияда бўлиш қоидаларини бузгани учун депортация қилинган ва мамлакатга кириш тақиқланган. Кейинчалик исм-фамилиясини ўзгартирҳан ҳолда Туркияга кириб келган.