Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Истанбулда зилзила вақтида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Дилафруз Ниязова · 24.04.2025 · 20:30 · 317 views
Истанбулда зилзила вақтида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Истанбулда зилзила вақтида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истанбулда зилзила вақтида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош консулхонасининг матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиавий ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши натижасида юз бергани айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирилди.