Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ислом тараққиёт банки раиси Ўзбекистонга ташриф буюради

UzDaily · 17.09.2025 · 01:08 · 344 views
Ислом тараққиёт банки раиси Ўзбекистонга ташриф буюради

Ислом тараққиёт банки раиси Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ислом тараққиёт банки (IsDB) гуруҳи раиси доктор Муҳаммад Ал Жассер 2025 йил 17–18 сентябрь кунлари Наманганда бўлиб ўтадиган Қашшоқликни қисқартириш бўйича III Халқаро форумда иштирок этиш, шунингдек, мамлакат ҳукумати вакиллари билан юқори даражадаги музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ашкил этилган мазкур форум жаҳон етакчиларини, кўп томонлама тараққиёт банклари ва халқаро ташкилотлар вакилларини қашшоқликни қисқартириш жараёнини тезлаштиришга қаратилган инновацион ёндашувларни муҳокама қилиш учун бир жойга тўплайди.

Доктор Ал Жассер тадбир доирасида очилиш нутқини сўзлайди ҳамда «Қашшоқликни қисқартиришда исломий молиянинг ўрни: янги имкониятлар ва ечимлар» мавзуида асосий маъруза қилади.

Форумда иштирокдан ташқари, IsDB раиси бир қатор юқори даражадаги учрашувлар ўтказади ва Банкнинг стратегик аҳамиятга эга соҳалардаги — мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш каби — лойиҳалари билан танишади.

IsDB’нинг Ўзбекистон миллий ривожланиш устувор йўналишларини қўллаб-қувватлаш йўлидаги фаолияти уни тараққиётни максимал даражада оширишга, шериклик ресурсларини сафарбар этишга ва инклюзив иқтисодий ўсишни илгари суришга хизмат қилувчи институт сифатидаги ролини яна бир бор тасдиқлайди.

UzDaily · 👁 344 views · 17.09.2025 · 01:08