Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Навбатдаги «Иннопром» халқаро саноат кўргазмаси 2027 йил апрель ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари ТАСС агентлигига маълум қилди.
«2027 йилдаги "Иннопром" лойиҳаларининг биринчиси апрель ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтади», — дея таъкидлади ташкилотчилар.
Уларнинг сўзларига кўра, 2026 йилда ўтказилган «Иннопром. Беларусь» халқаро кўргазмалар сериясининг жорий йилдаги якуний лойиҳаси бўлган.
2026 йилда «Иннопром» лойиҳалари февраль ойидан октябрга қадар бешта давлат — Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон ва Беларусьда ўтказилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон 2027 йил апрель ойида яна «Иннопром» халқаро лойиҳасини ўтказиш майдонига айланади.