Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

“GM Uzbekistan” ўз фаолиятини қайтадан бошлади

Беҳзод Ҳожиматов · 06.09.2016 · 12:04 · 431 views
“GM Uzbekistan” ўз фаолиятини қайтадан бошлади
“GM Uzbekistan” ўз фаолиятини қайтадан бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти Асака шаҳридаги заводи ўз фаолиятини қайтадан бошлади. Бу ҳақда, 5-сентябрь куни корхона матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 8-август кунидан “GM Uzbekistan” Асака шаҳридаги заводда ўзининг анъанавий профилактикасини ўтказишни бошлаган эди.

“GM Uzbekistan” қўшма корхонасининг Асакадаги заводи 2016-йилнинг август ойи давомида ўтказилган анъанавий профилактикадан сўнг фаолиятини қайтадан бошлади” , - дейилади компания хабарида.

Компаниянинг хабар беришича, режадаги барча тадбирлар амалга оширилди. “Бугундан бошлаб Асака заводидаги ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди”, - дея қайд этади “GM Uzbekistan”.