Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Гиртс Яунземс Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига киришди

Дилафруз Ниязова · 15.08.2025 · 22:50 · 311 views
Гиртс Яунземс Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига киришди
Гиртс Яунземс Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига киришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Гиртс Яунземс Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига расман киришиб, ишонч ёрлиқлари нусхаларини ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга топширди.

Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги узоқ йиллик алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, икки томонлама ва кенгроқ минтақавий платформалар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини излаш ниятларини тасдиқладилар.

46 ёшли дипломат Гиртс Яунземс Латвия дипломатик миссиясини 2021-2025 йилларда бошқарган Рейнис Трокса ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон билан Латвия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 3 ноябрда ўрнатилган.