Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Германия Элчихонасига Гунтер Оверфелд раҳбар этиб тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 27.09.2017 · 17:41 · 275 views
Германия Элчихонасига Гунтер Оверфелд раҳбар этиб тайинланди
Германия Элчихонасига Гунтер Оверфелд раҳбар этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфелдни қабул қилди. Элчи ишонч ёрлиқларининг нусхаларини тақдим этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» шаклидаги алоқалар ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги муносабатлар ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг ноябрь ойида Германияга ташрифи муддати ва дастури, турли даражалардаги бўлажак бошқа икки томонлама алоқалар жадвали юзасидан фикр алмашилди.