Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Фуқароларнинг сўровларини тезкор қабул қилиш учун Telegram боти ишга туширилди

Дилафруз Ниязова · 10.03.2026 · 14:10 · 457 views
Фуқароларнинг сўровларини тезкор қабул қилиш учун Telegram боти ишга туширилди
Фуқароларнинг сўровларини тезкор қабул қилиш учун Telegram боти ишга туширилди / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Яқин Шарқ мамлакатларига туроператор ва турагентлар хизматлари орқали сайёҳлик мақсадида борган фуқароларимиз ноқулай вазиятларда қолиб кетишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан махсус Телеграм бот @tourismmurojaatbot ишга туширилди.

Мазкур бот орқали мамлакатимиз фуқаролари ўзлари ҳақида ёки уларнинг яқин қариндошлари томонидан маълумотларни киритган ҳолда Туризм қўмитасини хабардор қилишлари мумкин.

Мазкур маълумотлар асосида мамлакатимиз фуқароларига биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоралари кўрилиши маълум қилинади.

Барча юртдошларимизни ушбу бот орқали мурожаат қолдиришда аниқ ва тўлиқ маълумот тақдим этишга чақирамиз.