Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Фуқароларнинг одил судловга эришиш даражаси янада оширилади

Беҳзод Ҳожиматов · 13.03.2025 · 15:50 · 367 views
Фуқароларнинг одил судловга эришиш даражаси янада оширилади
Фуқароларнинг одил судловга эришиш даражаси янада оширилади / Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қонун (ЎРҚ-1047-сон, 11.03.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга кўра, Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекс ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс аҳолининг суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асослари яратилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бунда:

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги, уларнинг гувоҳлик беришга қасамёд қилгани видеёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиши имкониятини яратиш улар яшайдиган жой ёки иш жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёки ишни кўраётган суднинг мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилган ҳолда таъминланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.