Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Франциянинг Meridiam компанияси Ўзбекистондаги ижтимоий инфратузилма лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда

Дилафруз Ниязова · 03.04.2025 · 11:30 · 331 views
Франциянинг Meridiam компанияси Ўзбекистондаги ижтимоий инфратузилма лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда
Франциянинг Meridiam компанияси Ўзбекистондаги ижтимоий инфратузилма лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 1 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Франциянинг Meridiam компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Meridiam - узоқ муддатли ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва бошқаришга ихтисослашган глобал инвестор ва бошқарув компанияси. Фаолиятининг асосий йўналишлари - транспорт ва ижтимоий инфратузилма, жамоат бинолари, муҳандислик тармоқлари ва хизматлар кўрсатиш.

Учрашув давомида томонлар ўзаро манфаатли бўлган қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар.