Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Франция элчиси Аурелия Бушез Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунлади

Дилафруз Ниязова · 12.08.2025 · 13:45 · 367 views
Франция элчиси Аурелия Бушез Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунлади
Франция элчиси Аурелия Бушез Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Франция Республикасининг мамлакатимиздаги фаолиятини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида кейинги йилларда Ўзбекистон-Франция муносабатлари мисли кўрилмаган ривожланиш динамикасини намоён этгани таъкидланди.

Мамлакатлар ҳамкорликда тарихий марраларни босиб ўтди, икки томонлама алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

ТИВ раҳбари Франция элчисига икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қўшаётган доимий ва салмоқли ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, келгусидаги профессионал ва шахсий фаолиятида муваффақиятлар тилади.