Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик истиқболлари ва инноватсион лойиҳаларни муҳокама қилди

UzDaily · 04.02.2026 · 13:00 · 212 views
Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик истиқболлари ва инноватсион лойиҳаларни муҳокама қилди

Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик истиқболлари ва инноватсион лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 2 февраль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Тойво Клар ҳамда лойиҳалар бўйича менежери Акмал Рустамов билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Европа Иттифоқининг «Horizon Europe» тадқиқот ва инновация лойиҳаси, унинг фармацевтика соҳасидаги қўлланилиши, истиқболлари ҳамда келгусида эришилиши мумкин бўлган натижалар хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек, фармацевтика тармоғида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уни изчил кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув доирасида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида яратилган имкониятлар, шунингдек, замонавий илмий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўйича тақдимот ўтказилди.

Учрашув якунида томонлар келгусида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, фармацевтика тармоғида фан, таълим ва инновациялар йўналишларида қўшма ташаббусларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

UzDaily · 👁 212 views · 04.02.2026 · 13:00