Фарғона вилояти ва Terminal Yapı янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Фарғона вилояти ва Terminal Yapı янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Фарғона вилояти ва Terminal Yapı янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Туркиянинг “Terminal Yapı ve Ticaret Anonim Şirketi” компанияси раҳбари Меҳмет Алп Делимоллаоғлу билан навбатдаги мулоқотни ўтказди.

Учрашувда аввал муҳокама қилинган ташаббусларнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилиб, ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, халқаро молия институтлари иштирокида соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида замонавий инфратузилмаларни барпо этиш, мавжуд объектларни реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан янгилаш, шунингдек, аэропортни модернизация қилишга доир лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг