Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Фарғона Афғонистон билан савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

UzDaily таҳририяти · 27.07.2026 · 11:00 · 21 views
Фарғона Афғонистон билан савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Фарғона Афғонистон билан савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги 150 нафарга яқин тадбиркорлардан иборат вилоят делегацияси савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Афғонистонда бўлиб турибди.

Ташриф дастури доирасида делегациянинг Қобул ва Мозори Шариф шаҳарларида қатор расмий учрашувлар ҳамда бизнес мулоқотлар ўтказиши режалаштирилган. Шунингдек, Афғонистон бозорини чуқур ўрганиш, маҳаллий талабдан келиб чиққан ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида барқарор кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда Қобул ва Мозори Шариф шаҳарларида янги «Фарғона савдо уйи»ни ташкил этиш кўзда тутилган.

Фарғона вилояти делегациясини Қобул халқаро аэропортида Афғонистон Савдо-саноат ва инвестициялар палатаси раиси Саид Карим Ҳошимий ҳамда бошқа расмийлар кутиб олдилар.