Фарғонада “Универсиада – 2016” ўйинлари бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 26-май куни Фарғонада олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари бошланди.
Финал ўйинларида 900 нафар йигит ва қизлар иштирок этмоқда. Саралаш мусобақаларида эса 165 минг нафар ёшлар иштирок этганди.
“Универсиада – 2016” спорт ўйинлари 15 спорт тури – баскетбол, бокс, волейбол, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши бўйича ташкил этилмоқда.
UzDaily
·
👁 691 views
·
27.05.2016 · 20:05