Фарғона вилоятида Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради, 9 киши ҳалок бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йил 18-октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур вертолёт режа асосида парвоз қилган. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.
Авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилди.
Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
UzDaily
·
👁 327 views
·
20.10.2016 · 10:39