Фарғона вилояти Хитой билан инвестиция ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб, икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор учрашувлар ўтказди.
Ташриф доирасида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ташқи савдо алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хитойнинг Синьцзян Хэнань Савдо палатасида ўтказилган давра суҳбатида хитойлик тадбиркорлар иштирокида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди. Учрашувда Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти, қулай бизнес муҳити ва устувор иқтисодий тармоқлари бўйича тақдимот ўтказилиб, икки ҳудуд имкониятларидан келиб чиқиб ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Хэнань Савдо палатаси раҳбари Чен Ҳуаи Лианг билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шунингдек, "Shinjon Zhouhua" халқаро электрон тижорат саноат паркида бўлиб ўтган музокараларда ташқи савдо соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, автомобилсозлик, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ва техник хизмат кўрсатиш йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Фарғона вилоятида халқаро электрон тижорат саноат паркини ташкил этиш имкониятларига эътибор қаратилди.
Делегациянинг Шинжон провинцияси ҳудудига ташрифи доирасида йирик халқаро қурилиш компанияси — “Xia Jiang Zhong Ya Qu Yu Zong Bu” раҳбарияти билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Унда соғлиқни сақлаш муассасалари, ижтимоий объектлар, туризм инфратузилмаси, пулли автомобиль йўллари ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивларида замонавий уй-жойлар қурилиши соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Жорий йил май ойи охирида Хитой компанияси раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат делегациянинг Фарғона вилоятига ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар. Ташриф давомида истиқболли лойиҳаларни жойида ўрганиш ва ҳамкорликнинг кейинги босқичларини белгилаш режалаштирилган.Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб, икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор учрашувлар ўтказди.
Ташриф доирасида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ташқи савдо алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хитойнинг Синьцзян Хэнань Савдо палатасида ўтказилган давра суҳбатида хитойлик тадбиркорлар иштирокида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди. Учрашувда Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти, қулай бизнес муҳити ва устувор иқтисодий тармоқлари бўйича тақдимот ўтказилиб, икки ҳудуд имкониятларидан келиб чиқиб ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Хэнань Савдо палатаси раҳбари Чен Ҳуаи Лианг билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шунингдек, "Shinjon Zhouhua" халқаро электрон тижорат саноат паркида бўлиб ўтган музокараларда ташқи савдо соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, автомобилсозлик, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ва техник хизмат кўрсатиш йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Фарғона вилоятида халқаро электрон тижорат саноат паркини ташкил этиш имкониятларига эътибор қаратилди.
Делегациянинг Шинжон провинцияси ҳудудига ташрифи доирасида йирик халқаро қурилиш компанияси — “Xia Jiang Zhong Ya Qu Yu Zong Bu” раҳбарияти билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Унда соғлиқни сақлаш муассасалари, ижтимоий объектлар, туризм инфратузилмаси, пулли автомобиль йўллари ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивларида замонавий уй-жойлар қурилиши соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Жорий йил май ойи охирида Хитой компанияси раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат делегациянинг Фарғона вилоятига ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар. Ташриф давомида истиқболли лойиҳаларни жойида ўрганиш ва ҳамкорликнинг кейинги босқичларини белгилаш режалаштирилган.