7
Иқтисод

Фарғона вилояти ва Тянтсзин қурилиш материаллари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Фарғона вилояти ва Тянтсзин қурилиш материаллари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Фарғона вилояти ва Тянтсзин қурилиш материаллари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб, бир қатор учрашувлар ўтказилиб, якунида аниқ келишувларга эришилди.

Хусусан, Тянсзин шаҳрида 30 га яқин компаниялар иштирокида давра суҳбати ва B2B учрашувлар ўтказилди.

Унда Фарғона вилоятининг савдо-иқтисодий имкониятлари ҳақида тақдимот ўтказилди. Замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш каби йўналишларда келишувларга эришилди.

Шунингдек, Тянсзин янги қурилиш материаллари ассоциацияси билан ҳамкорлик битими имзоланди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.