Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Фарғона ҳокими Хитой компанияси билан спорт иншоотларини муҳокама қилди

UzDaily · 14.03.2026 · 12:00 · 215 views
Фарғона ҳокими Хитой компанияси билан спорт иншоотларини муҳокама қилди
Фарғона ҳокими Хитой компанияси билан спорт иншоотларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “China Overseas Engineering Group Co., Ltd.” компанияси директори Жанг Хайшин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда вилоятимиздаги спорт иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Спорт объектларини барпо этишда катта тажрибага эга мазкур компания томонидан вилоятдаги мажмуаларни халқаро стандартлар асосида модернизация қилиш бўйича лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.

Мулоқот давомида ушбу лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Вилоят ҳокими таклифлар билан танишиб, лойиҳаларни янада такомиллаштириш ва ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттириш юзасидан келишиб олинди.