Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Енгил автомобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошган

UzDaily · 03.04.2022 · 19:04 · 277 views
Енгил автомобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошган
Енгил автомобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 18 та хорижий давлатлардан қиймати 124,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 5 948 та енгил автомобил импорт қилган. 

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 873 тага ёки қарийб 6 баробарга ошган.

Ўзбекистон февраль ойида 2 911 та енгил автомобил импорт қилган.

Ўзбекистонга 2 ойда 228 та электромобиль импорт қилинган.

 

UzDaily · 👁 277 views · 03.04.2022 · 19:04