Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастурда кумуш медалларга сазовор бўлишди

Дилафруз Ниязова · 01.09.2025 · 08:55 · 396 views
Дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастурда кумуш медалларга сазовор бўлишди
Дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастурда кумуш медалларга сазовор бўлишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — София шаҳрида (Болгария) дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Бугун аралаш жамоавий дастурда кучлилар аниқланди.

Саралашда Франция, Қозоғистон ва Мўғулистон жамоаларини мағлуб этган юртдошларимиз финалда Японияга қарши баҳс олиб боришди. Афсуски, ушбу қарама-қаршилик дзюдо ватани вакилларининг ғалабаси билан ниҳоясига етди ва ҳамюртларимиз кумуш медаль билан тақдирланишди.