Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Депутатлар сув хўжалигидаги жавобгарлик бўйича тузатишларни маъқулладилар

UzDaily таҳририяти · 07.07.2026 · 14:15 · 22 views
Депутатлар сув хўжалигидаги жавобгарлик бўйича тузатишларни маъқулладилар

Депутатлар сув хўжалигидаги жавобгарлик бўйича тузатишларни маъқулладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Яъни, сувдан фойдаланиш бўйича тузилаётган шартномаларни электрон шаклда юритиш, сув хўжалиги объектларини тўғридан тўғри давлат-хусусий шериклик тамойили асосида хусусий сектор бошқарувига бериш тизимини такомиллаштириш белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси сувдан фойдаланиш тартиб-таомилларини рақамлаштириш, сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шерикликка беришнинг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.