Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Депутатлар давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича тузатишларни маъқулладилар

UzDaily таҳририяти · 07.07.2026 · 15:05 · 25 views
Депутатлар давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича тузатишларни маъқулладилар

Депутатлар давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича тузатишларни маъқулладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига давлат сирларини сақлаш фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан ахборотлаштириш объектлари ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини аттестациядан ўтказиш фаолиятига рухсат бериш назарда тутилмоқда. Давлат сирлари ёки конфиденциал ахборотни қайта ишлаш ва муҳофаза қилиш учун мўлжалланган техника ҳамда дастурий воситаларни сертификатлаштириш тартиблари белгиланмоқда.

Шунингдек, ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат ва дастурий воситаларни сертификатлаштириш тартиблари акс этмоқда.

Бундан ташқари, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланишга ижозат бериш билан боғлиқ муносабатлар “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг амал қилиш доирасидан чиқарилиши назарда тутилмоқда.

Бу орқали давлат хавфсизлигини таъминлашга доир махсус ваколатлар ва тартиблар қонун даражасида аниқ белгиланади, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги эҳтимолий турлича талқинлар бартараф этилади, давлат сирларини муҳофаза қилиш тизимининг ҳуқуқий кафолатлари янада мустаҳкамланади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.