Чуст ва Кошалин эгизаклар ўртасидаги англашув меморандумини имзоладилар

Чуст ва Кошалин эгизаклар ўртасидаги англашув меморандумини имзоладилар

Чуст ва Кошалин эгизаклар ўртасидаги англашув меморандумини имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда Польша Республикасининг Кошалин шаҳри мери Томаш Соберай бошчилигидаги делегациянинг Чуст туманига ташрифи давом этмоқда.

Ташриф доирасида меҳмонлар туманнинг саноат корхоналарида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Жумладан, “Чуст Ўрикзор” корхонасида туманда етиштирилаётган мева-сабзавот ва дуккакли маҳсулотларни замонавий инновацион усуллар асосида қайта ишлаш жараёнлари ҳамда тайёр маҳсулот турлари кенг намойиш этилди.

Шунингдек, делегация аъзоларига туманнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти бўйича тақдимотлар ўтказилиб, ҳудуддаги диққатга сазовор тарихий ва маданий масканлар — “Бибиона” зиёратгоҳи, “Мавлоно Лутфулло” номидаги истироҳат боғи ҳамда ҳунармандчилик фаолиятлари билан таништирилди.

Ташриф давомида Чуст тумани ва Кошалин шаҳри ўртасида иқтисодиёт ва савдо, саноат, маданият ва спорт, фан ва таълим, инновациялар ҳамда ахборот технологиялари соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган “Биродар туманлар” меморандуми имзоланди.

Мазкур ташриф доирасида эришилган келишувлар ҳудудлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда барча соҳаларда ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг