Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Чирчиқ технопарки Россия ва Қозоғистон компаниялари билан полимер изоляция материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни муҳокама қилмоқда

UzDaily · 30.01.2026 · 12:15 · 176 views
Чирчиқ технопарки Россия ва Қозоғистон компаниялари билан полимер изоляция материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни муҳокама қилмоқда

Чирчиқ технопарки Россия ва Қозоғистон компаниялари билан полимер изоляция материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки мутахассислари Россиянинг Gexsa Group компанияси ҳамда Қозоғистоннинг Марвик Партнерс компанияси вакиллари билан ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар ўтказди

Учрашув давомида компаниялар вакиллари шамолдан ҳимояловчи, ёпувчи ҳамда буғ ва намликдан изоляцияловчи материалларни полимерлардан ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.

Компания вакилларига технопарк ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш асосий афзалликлари, жумладан амалдаги солиқ ва божхона имтиёзлари, ривожланган муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, шунингдек қулай географик жойлашув ҳақида батафсил маълумот берилди.

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

UzDaily · 👁 176 views · 30.01.2026 · 12:15