Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Чимбой ва Амударё туманларининг мастер-режалари ишлаб чиқилмоқда

Беҳзод Ҳожиматов · 02.11.2024 · 20:05 · 580 views
Чимбой ва Амударё туманларининг мастер-режалари ишлаб чиқилмоқда
Чимбой ва Амударё туманларининг мастер-режалари ишлаб чиқилмоқда / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан Чимбой ва Амударё туманларининг мастер-режалари ишлаб чиқилмоқда.

Жорий йилнинг 23-26-октябрь кунлари МҲТИ мутахассислари, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) вакиллари ва хорижий экспертлар Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой ва Амударё туманларида бўлиб, бу ерда фаолият юритаётган давлат ташкилотларининг ходимлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан давлат-хусусий сектор мулоқотлари (PPD - Public Private Dialogue)ни ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 8-июлдаги «Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-245-сонли қарорида МҲТИ ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) ҳамкорлигида ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантиришнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш белгиланган.