Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Чилонзорда «Бешқўрғон» бозоридаги ёнғин ўчирилди

Дилафруз Ниязова · 05.04.2026 · 18:56 · 219 views
Чилонзорда «Бешқўрғон» бозоридаги ёнғин ўчирилди
Чилонзорда «Бешқўрғон» бозоридаги ёнғин ўчирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 5 апрель куни соат 15:56 да Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган «Бешқўрғон» бозори ҳудудидаги дўконда ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушди.

Қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига тезкор равишда етиб келди. Ёнғинни бартараф этиш жараёнини фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор А. Икрамов ҳам назорат қилди.

Ёнғин соат 16:53 да локализация қилинди, 18:18 да эса тўлиқ ўчирилди. Жабрланганлар ҳақида хабарлар келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.