Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Чехия элчисининг дипломатик миссияси якунламоқда

Беҳзод Ҳожиматов · 25.08.2016 · 17:21 · 636 views
Чехия элчисининг дипломатик миссияси якунламоқда
Чехия элчисининг дипломатик миссияси якунламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 25-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Чехия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гинек Пейхани қабул қилди.

Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш чоғида Элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, турли даражадаги мулоқотларни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги алоқаларни фаоллаштиришдаги изчил хизматлари қайд этилди.

Учрашувда айрим минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Элчи, ўз навбатида, Тошкент шаҳридаги тўрт йиллик фаолияти давомида ўзининг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясига кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирди.