Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Чехия бизнеси Ўзбекистон чарм саноати билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Беҳзод Ҳожиматов · 24.03.2025 · 14:45 · 264 views
Чехия бизнеси Ўзбекистон чарм саноати билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор
Чехия бизнеси Ўзбекистон чарм саноати билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Чехия ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 10-йиғилишида ҳукумат делегацияси таркибида «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси А. Султанов иштирок этди.

Чех бизнес вакиллари билан ўтказилган давра суҳбатида «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси А. Султанов Чехия саноат ва савдо вазирлиги раҳбарияти билан учрашиб, чарм саноатида ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув давомида Ўзбекистон чарм маҳсулотларини Чехия бозорига экспорт қилиш ҳамда Чехия компанияларининг Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Чехия Экспортбанки вакиллари билан ҳам музокаралар олиб борилди. Учрашув чоғида банк томонидан Ўзбекистондаги инвестицион лойиҳаларга молиявий кўмак кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. Чехия Экспортбанки вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб, ўз сармоялари билан ушбу жараёнга ҳисса қўшишга тайёр эканликларини билдиришди.