Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

“Business France” миссияси ўзбекистонлик ишбилармон доиралар билан учрашди

Беҳзод Ҳожиматов · 08.06.2016 · 12:11 · 547 views
“Business France” миссияси ўзбекистонлик ишбилармон доиралар билан учрашди
“Business France” миссияси ўзбекистонлик ишбилармон доиралар билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Business France” қишлоқ хўжалиги миссияси Тошкент шаҳрида ташкиллаштирилган “Агроминитех/Агротехмаш” кўргазмаси доирасида 12 та иштирокчи француз компаниялари учун манфаатли истиқболларни очди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Франция элчихонаси хабар беради.

Ўзбекистондаги ҳукумат вакиллари ва компаниялари иштирокида ўтган мазкур миссия доирасида, франциялик ишбилармонлар ўзбекистонлик тадбиркорлар билан манфаатли алоқалар ўрнатишга муваффақ бўлишди.

Жойларга чиқиб, қишлоқ хўжалиги имкониятларини кўришлари франциялик тадбиркорлар учун Ўзбекистондаги имкониятларни ўз кўзлари билан кўриш имкониятини яратди.

Мазкур миссиядан сўнг икки томонлама ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатилишига шубҳа йўқ.