Бойсунда нефть сақловчи аралашма оқиб чиқиши кузатилди
Бойсунда нефть сақловчи аралашма оқиб чиқиши кузатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилояти Бойсун туманида нефть сақловчи суюқлик чиқиши яна қайд этилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмита хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса эрталаб соат тахминан 06:30 атрофида содир бўлган. Кучли сел оқими натижасида ҳимоя хандақи бузилиб, нефть сақловчи аралашманинг оқиб чиқишига олиб келган.
Ҳозирда ҳодиса жойида махсус гуруҳ иш олиб бормоқда, унинг таркибига Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг экологик полицияси ходимлари ҳамда бошқа ваколатли ташкилотлар вакиллари кирган. Содир бўлган ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, текширув давом этмоқда. Унинг якунлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.