Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бола мактабгача таълим муассасасида электр токи уриши натижасида вафот этди

Дилафруз Ниязова · 01.04.2025 · 14:50 · 325 views
Бола мактабгача таълим муассасасида электр токи уриши натижасида вафот этди
Бола мактабгача таълим муассасасида электр токи уриши натижасида вафот этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 28 март куни Бухоро туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларидан бирида бола вафот этди.

Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 2023 йилда туғилган тарбияланувчи Ш.Ш. электр симига тегиб, ҳушини йўқотганида содир бўлган.

Шифокорлар 16:43 да боланинг биологик ўлими юз берганини тасдиқлашди.

Ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.