Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Бўстонлиқ туманида 20 МВт қувватли шамол электр станцияси қурилмоқда

UzDaily · 15.11.2025 · 13:08 · 240 views
Бўстонлиқ туманида 20 МВт қувватли шамол электр станцияси қурилмоқда

Бўстонлиқ туманида 20 МВт қувватли шамол электр станцияси қурилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 20 мегаваттга тенг бўлган Чорвоқ шамол электр станцияси қурилиши давом этмоқда.

Ушбу электр станцияси 2026 йилда ишга тушилиши режалаштирилган.

Станция ишга туширилгач, йилига ўртача 50 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида 15 млн куб метр табиий газ иқтисод қилиниши ва атмосферага 22 минг тонна зарарли газлар чиқарилишининг олди олинади.

Мазкур электр станция орқали қарийб 20 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади.

UzDaily · 👁 240 views · 15.11.2025 · 13:08