Бино ва иншоотларни қуриш юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби белгиланди

Бино ва иншоотларни қуриш юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби белгиланди

Бино ва иншоотларни қуриш юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Хусусий қурилиш назорати объектнинг қурувчиси ва назоратчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Хусусий қурилиш назорати буюртмачининг (мулкдор) ихтиёри билан амалга оширилади.

Объектларда 1 ойда камида 1 марта хусусий қурилиш назорати амалга оширилади.

Бунда ўтказиладиган ҳар бир хусусий қурилиш назоратининг муддати 1 иш кунидан ошмаслиги шарт.

Қуйидагилар объект қурилишининг асосий босқичлари ҳисобланади: бино ва иншоот пойдеворини қуриш, пойдевор қуриш, асосий кўтариб турувчи конструкцияларни қуриш, деворлар ва тўсиб турувчи конструкцияларни қуриш ва том ёпиш ва бошқалар.

Объект буюртмачиси қурилишнинг ҳар бир босқичи якунланишидан 2 кун аввал хусусий қурилиш назоратчисини электрон ва ёзма шаклда хабардор қилиши лозим.

Хусусий қурилиш назоратчиси хабарномани олган кундан бошлаб 1 иш куни ичида қурилиш объектига сертификатланган назоратчини бириктиради.

Хусусий қурилиш назоратчиси 5 иш куни мобайнида ижобий хулоса беради ёки объектни қўшимча кўздан кечириб, белгиланган асослар мавжуд бўлганда, ижобий хулоса беришни рад этади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг