Иқтисод

Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида «Славян карвони» блок-поезди йўлга қўйилди

Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида «Славян карвони» блок-поезди йўлга қўйилди
Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида «Славян карвони» блок-поезди йўлга қўйилди / Фото: БЕЛТА.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Биринчи тўғридан-тўғри «Славян карвони» блок-поезди 30 июль куни Беларусдаги Орша-Восточная станциясидан Ўзбекистондаги Чуқурсой станцияси йўналишида йўлга чиқди.

Янги темирйўл хизмати Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 9 июль куни Беларусга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида йўлга қўйилди.

«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ маълум қилишича, шартли равишда 71 вагондан иборат поезд таркибида ёғочни қайта ишлаш саноати маҳсулотлари, шакар, озиқ-овқат маҳсулотлари, омухта ем ва бошқа юклар ташилади. Дастлабки босқичда поездни ойига икки марта жўнатиш режалаштирилган.

Янги хизмат Беларус ва Ўзбекистон ўртасида юк ташиш ҳажмини ошириш, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш ҳамда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ мазкур йўналишда импорт ва экспорт юкларини ташиш бўйича комплекс транспорт-логистика хизматларини кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди. Компания халқаро ташувлар соҳасида мижозларга ишончли хизмат кўрсатишни таъминлайди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.